...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қодиров: “Европа “АҚШнинг ақлини киритиш учун” Россия билан бирлашиши керак”


11:02, 08.01.2018 Олам
 4 135

АҚШ ҳукумати бугунги кунда Сурия, Исроил ва Эронда турли зиддиятларни келтириб чиқараётганини айтган.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида, “АҚШнинг ақлини киритиш учун” европаликларни Россия билан бирлашишга чақирди.

Қодировнинг фикрига кўра, Вашингтон дунёнинг турли бурчакларида атайлаб “қайноқ нуқталар”ни вужудга келтириб, “можаролар оловини ёқади”. У, АҚШ ҳукумати бугунги кунда Сурия, Исроил ва Эронда турли зиддиятларни келтириб чиқараётганини айтган. 

Шунингдек, бундай ишларни Украина, Грузия ва Ироқда амалга оширганини таъкидлаган. 

Бу борада, Россия давлати етакчиси ҳар доим бир қутбли тузумга қарши чиқиб келганини қўшимча қилган. 

Рамзан Қодировнинг ишонч билдиришича, “Европа фитналарга бирлашиб қарши чиқишдан қўрқмаслиги керак, акс ҳолда кўплаб, шу жумладан европа давлатларида ҳам тартибсизликлар келиб чиқиши мумкин”. 

Обил Сафаров

 

Теглар:АҚШ Европа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!