Муҳаммадиев Олим Бобоқулович Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Норқобилов Алишер Мингқобилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қизириқ тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Шу кунга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳаммадиев Олим Бобоқулович Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессияда сўзга чиққанлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш йўлида ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиб, кўзланган марраларга эришиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.