46 дақиқалик овозли ёзувда ИШИД раҳбари яқин замонда бўлиб ўтган воқеаларни ҳам қайд этган.
Пентагондаги Яқин Шарқ масалалари бўлими матбуот котиби Эрик Пахоннинг маълум қилишича, овозли ёзув ҳақиқатдан ал-Боғдодийга тегишли ва у Ироқда, катта эҳтимол билан, Боғдодда яширинган...
Эрик Пахон террорчилар раҳбарининг яширинган ерини ҳаммадан кўпроқ аниқлашни хоҳлаймиз, деб баёнот берган. Аммо Америка махсус хизмати бу овозли ёзув қаердан олинганлигини маълум қилмаган.
46 дақиқалик овозли ёзувда ИШИД раҳбари яқин замонда бўлиб ўтган воқеаларни ҳам қайд этган.
Шу сабадан ҳам ўлганлиги иддао қилинган ал-Боғдодий тирик бўлиши ҳақида тахминларга сабаб бўлган эди.
Масаланинг қизиқлиги шундаки, айрим жаҳон оммавий ахборот воситалари, хусусан сиёсий экспертларнинг фикрича, ИШИДнинг “фаолияти” — айнан уни яширинча ҳам молиявий, ҳам маънавий (кўрсатма бериб) томондан қўллаб-қувватлайдиган махфий ҳарбий кучлар учун муҳим.
Уларнинг таъкидлашича, ИШИД — Ер юзида тобора авж олаётган геосиёсий ўйин учун, жумладан Яқин Шарқда мавжуд “қора олтин” (нефть) бизнесидаги “рақобат” важида пайдо бўлган жиноятчилар уюшмасидир.
Агар бу тахминлар тўғри бўлса, АҚШ нинг махфий ҳарбий кучлари ва унинг “ҳамкорлари” ИШИД билан боғлиқ ўтказилаётган ҳарбий операциялар, унинг етакчиларини “бартараф этиш”га қаратилган ҳаракатлар шунчаки “хўжакўрсинга” қилинаётган бўлиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.