...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қишки Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлардан ҳеч ким қолмади


11:15, 22.02.2018 Спорт
 1 700

Аввалроқ, Миша Ге бугун эса Комил Тўхтаев Пхёнчхандаги иштирокларини якунлашди.

Бугун, 22 февраль куни Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Комил Тўхтаев учун мусобақа якунланди.
 
Тўхтаев бугун слалом баҳсларида стартга чиқди. Афсуски, Комил илк оралиқдаёқ хатога йўл қўйганлиги сабабли дисквалификация қилинди ва маррага етиб бора олмади.
 
Слалом баҳсларида 108 нафар спортчи стартга чиққан бўлса, уларнинг 52 нафари маррага етиб бора олди. 56 нафар спортчи эса мусобақадаги иштирокини биринчи чиқишдаёқ якунлашга мажбур бўлди.
 
Бироздан сўнг слалом баҳсларида иккинчи чиқиш бўлиб ўтади. Айнан ушбу баҳслардан сўнг совринли ўринлар соҳиби аниқланади. Биринчи чиқишда дисквалификация қилинган спортчилар учун эса Олимпия ўйинлари якунланди.
 
Комил 18 февраль куни гигант слалом баҳсларида иштирок этган ва умумий ҳисобда 2:35.99 натижа кўрсатиб, 110 нафар спортчи ичида 52-ўринни эгаллаганди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге Пхёнчханда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларидаги иштирокини салбий натижа билан якунлаган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Комил Тўхтаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!