Алмазбек Атамбаев “Қирғизистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Бу Қонун 11 декабрь куни мамлакатда ўтказилган референдумда қабул қилинган эди.
“Қирғизистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Қонун шу йилнинг 30 декабрида “Эркин Тоо” газетасида чоп этилади. Мазкур қонун эълон қилинганидан 15 кун ўтиб, яъни 2017 йил 15 январдан кучга киради.
Конун асосида Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70, 72, 75, 81 ва 87-моддаларига ўзгартиш киритилган.
Мамлакат раҳбари ўзгартириш киритилган Қирғизистон Конститутсияси матнини “Қирғизистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирганидан кейин 14 кун ичида халққа эълон қилади.