11 декабрь куни ўтказилган референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, бундай ўзгаришни ёқлаб сайловчиларниинг деярли 80 фоизи, жумладан, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам овоз берган.
Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, бундай ўзгаришни ёқлаб сайловчиларниинг деярли 80 фоизи, жумладан, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам овоз берган.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 12 декабрь куни барча участкаларда овоз бериш якунлангани, шунингдек, бюллетенларни санаб чиқиш ҳам ўз ниҳоясига етганини маълум қилган. Аниқланишича, 79,56 фоиз сайловчилар мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартириш киритишни ёқлаб овоз берган. 15,4 фоиз сайловчи эса бунга қарши эканини билдирган.
Қирғизистон Конституциясига ўзгартиш киритиш мамлакат президенти сўзи билан айтганда, ҳақиқий парламентаризмни мустаҳкамлайди. Ушбу ўзгартиш 30 та моддани ўз ичига олади ва Қирғизистон Бош вазири ҳамда парламент таъсирини кенгайтиради. Хусусан, Бош вазир кадрлар масаласини ҳал қиладиган бўлади: ҳудудий бошқарув раҳбарларини тайинлайди. Бундан ташқари, парламентда фракциялардан чиқиш қоидалари қатъийлашади: энди бу қарор фракция депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кам бўлмагани рози бўлсагина қабул қилинади.
Қирғизистон президенти, ўз навбатида, Бош вазирнинг ҳукумат аъзоларини тайинлаш қарорига бироз таъсир ўтказа олади, холос. Конституцияга ўзгартиш киритиш ташаббуси мамлакат парламентининг бир гуруҳ депутатлари томонидан илгари сурилган эди.
Конституциядаги ушбу ўзгаришлар 2017 йил декабрь ойидан кучга киради. Бу пайтда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз лавозимини тарк этган бўлади.