Адлия вазирлиги ва президент девонида мазкур ҳужжатнинг нусхаси сақланяпти, холос.
“Ота макон” фракциясининг депутати Алмамбек Шикмаматов мамлакатнинг асосий қонуни қаерда эканлигини билмайдиган президент маъмурияти вакилларига катта масъулият юклашни талаб қилди. Унинг айтишича, мамлакат Конституцияси Адлия вазирлиги ёки Бош прокуратурада эмас, айнан Қирғизистон Республикаси президентининг маъмуриятида сақланиши керак эди. Конституциянинг йўқлиги ҳар томонлама мушкул ҳолатга солади.
“Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан аввал унинг оригиналини топиш зарур, акс ҳолда биз қаерга ўзгартириш киритишимизнинг қандай аҳамияти бор?!”, дейди Қирғизистон Республикасининг собиқ прокурори депутат Аида Салянова.
Шунингдек, социологлар ҳам Конституциянинг асл нусхасини топиш бўйича махсус комиссия тузилишини талаб қилишди.