...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда вояга етмаганлар турмуш қурса, озодликдан маҳрум этилади


18:36, 10.06.2016 Олам
 4 481

Аммо узрли сабаб, масалан, келин хомиладор бўлиб қолганда, қирғиз қонунчилиги ҳам ёшларга “шафқат қилади”.

Қирғизистон парламенти вояга етмаганлар никоҳ ёшига тўлмасдан туриб оила қурса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосининг белгиланиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда 9 июнь, пайшанба куни Республика қонунчилик органи ахборот хизмати маъмумотига таяниб “Новости мира” нашри хабар қилмоқда. Қонун лойиҳасини 69 нафар депутат бир овоздан қўллаб-қувватлаган, 30 нафар бошқа Парламент аъзолари эса қарши овоз берган.
 
Май ойи охирида Республика қонуншунослари мазкур лойиҳага қўшимча ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб, айрим бандларни бекор қилишди. Ахборот хизмати маълумотига кўра, агар мазкур қонун лойиҳаси амалда ўзини оқламаса, маълум муддат ичида депутатлар қонунни қайта овозга қўядилар. Назаримизда, мазкур қонуннинг қабул қилинишига асосий сабаб маҳаллий аҳоли ўртасида қизларни эрта турмушга чиқишга ундаш ҳоллари тез-тез кузатилаётгани билан боғлиқ.
 
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилдаёқ Қирғизистон Республикаси парламенти Оила кодексига киритилган янги тузатишни маъқуллаган эди. Аввалги қонунга мувофиқ қирғиз оилаларида  қизларни эрга бериш 16-17 ёш этиб белгиланган бўлса, ўзгартирилган қонунга кўра йигит-қизлар 18 ёшга тўлиши билан турмуш қуришига рухсат этилади. Аммо узрли сабаб, масалан, келин хомиладор бўлиб қолганда, қирғиз қонунчилиги ҳам ёшларга “шафқат қилади”.
Одина Қулмуродова

Теглар:Қирғизистон Эрта никоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!