...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда самолёт авариявий қўндирилди


18:24, 01.03.2018 Олам
 3 383

Ноҳуш ҳодиса юзасидан текширув комиссияси тузилган.

Бугун, 1 март куни соат 14:22 (Тошкент вақти билан 13:22) да пойтахт Бишкекдаги аэропортдан учган Қирғизистоннинг “Tez Jet” авиакомпанияси самолёти мотордаги носозлик сабабли парвоздан ярим соат ўтиб авариявий қўнишига тўғри келди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.
 
Парвоздан сўнг учувчилар чап моторнинг ишламай қолгани сабабли авариявий қўнишга рухсат сўраган.



Ҳаво кемаси 14:52 (Тошкент вақти билан 13.52) да ерга қўнган, 96 йўловчидан ҳеч бири жабрланмаган”, дейилади хабарда.
 
Маълум бўлишича, самолёт Қирғизистон жануби-ғарбидаги Баткен шаҳрига учган. Ноҳуш ҳодиса юзасидан текширув комиссияси тузилган.
 
Маълумот ўрнида, “Tez Jet” авиакомпаниясига 2013 йилда Қирғизистонда асос солинган ва мамлакат ҳудудида йўловчи ташишга ихтисослашган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Авариявий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!