...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда прокуратура ходимининг машинаси портлатилди


11:48, 29.07.2016 Олам
 3 892

Портлаш оқибатида автомобиль эгаси оғир жароҳатланган ва қўл панжасини йўқотган.

Бугун,  29 июль куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри яқинида жойлашган Орто-Сай қишлоғида прокуратура ходими Эркин Курманалиевнинг машинаси портлатиб кетилди. У  эрталаб автомобиль эшигини очиши билан, портлаш юз берган. Бу ҳақда  РИА Новости нашри хабар бермоқда
 
Қирғизистон Бош прокуратурасининг маълумотларига қараганда,  портлаш оқибатида жароҳатланган ходим Бишкек шаҳридаги тўртинчи шифохонага ётқизилган. Жабрланувчининг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин у портлаш оқибатида  қўл панжасини йўқотгани айтилмоқда. 
 
Портлаш тўлқини натижасида автомобиль турган айвон томини бўлакларга бўлган. Сапёрлар воқеа жойида текширув ишларини олиб боришмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизистон Бишкек Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!