...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда президент сайловининг илк натижаси эълон қилинди


09:33, 16.10.2017 Олам
 3 422

Автоматик тизим орқали 97 фоиз бюллетенлардаги овозлар ҳисобланди.

Кечаги кун, яъни 2017 йил 15 октябрь санаси — Қирғизистон халқи учун муҳим сана сифатида тарихга муҳрланади. Мамлакатда президент сайлови ўтказилди.
 
Аввал хабар берганимиздек, президентлик учун 11 нафар номзодлар даъвогарлик қилишди. Улар — Темир Сариев, Ўмурбек Бабанов, Сооронбай Жээнбеков, Эрнис Зарликов, Адахан Мадумаров, Азимбек Бекназаров, Токтайим Умуталиева, Улукбек Кочкаров, Арсланбек Малиев, Таалатбек Масадиков ва Арстанбек Абдилдаев. Қирғизистонда 3 миллион 25 минг 770 нафар сайловчи Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга киритилди.
 
Сайловнинг дастлабки маълумотлари эълон қилинди. Илк ҳисоб-китобларга кўра, Қирғизистон социал-демократик партия вакили Сооранбай  Жээнбеков барча номзодлардан кўра олға кетмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.
 
Сооранбай  Жээнбеков 916 минг 81 та овоз тўплаган. Бу эса умумий сайловчиларнинг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Автоматик тизим орқали 97 фоиз бюллетенлардаги овозлар ҳисобланди.
 
Маълумотларга қараганда, иккинчи ўринда Ўмурбек Бабанов етакчилик қилмоқда. Кейинги поғонада эса “Бутун Қирғизистон" партияси вакили Адахан Мадумаров бормоқда.
 
Сайловда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қирғизистон Сооранбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!