Ўзбекистоннинг маблағи эвазига, Ўш шаҳрида 630 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаби барпо этилади.
“Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 28 июлда Бишкек шаҳрида имзоланган, Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонуни шулар жумласидандир.
Мазкур битимга кўра, Ўзбекистоннинг маблағи эвазига, Ўш шаҳрида 630 ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаби барпо этилади ва Қирғизистон ихтиёрига беғараз берилади. Бу қонун, Жўқорғу Кенеш томонидан 2017 йилнинг 7 декабрида қабул қилинган. Ушбу қонун расмий эълон қилинганидан ўн кун ўтгандан кейин амалда кучга киради.