...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда Ўзбекистон фуқароси олиб қочилди


16:09, 21.05.2018 Олам
 10 271

Гумонланаётган тўрт одам қўлга олинган.

Бугун, 21 май куни Қирғизистоннинг Ош шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини олиб қочишда айбланган тўрт одам қўлга олинди. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, қўлга олинганларнинг бири Хитой фуқароси, қолган уч нафари Қирғизистон фуқароси.
 
Шаҳар Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида яшовчи 52 ёшли фуқаро 15 май куни Ош шаҳри Қора-Сув райони Қизил-Қиштак округида номаълум шахслар 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросини куч билан машинага ўтқазиб олиб кетишгани ҳақида хабар берган.
 
Милиция ходимлари гумонланувчилар изига тушиб, 16 май куни чэт эл фуқаросини ноқонуний тарзда озодликдан маҳрум қилишга алоқадор шахсларни қўлга олган.
 
Ош шаҳри ИИБсининг берган маълумотига кўра, гумонланувчилар қурбонни уришган, таҳдид қилиб, уни ноқонуний ушлаб турган.
 
Тахминларга кўра, жиноят Ўзбекистон ва Хитой фуқароси ўртасидаги қарздорлик сабаб келиб чиққан. Гап шундаки, 4-5 йил аввал қурбон Хитой фуқароси билан биргаликда бизнес юритган ва ундан қарз олиб қайтармаган.
 
Ҳозирда қўлга олинганларга қарши “Озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш” моддаси билан жиноий очилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!