Қирғизистонда мавжуд 2231та умумтаълим мактаблари учун минглаб педагоголар етишмаяпти.
“Янги ўқув йилида умумтаълим муассасаларида икки ярим минг ўқитувчи етишмаслиги аниқланди. Кадрлар масаласи жуда жиддий. Мамлакат умумтаълим мактабларида жами 75 минг 830 педагог меҳнат қилмоқда, шулардан 15 156 нафари август ойидаги методик тайёрлаш жараёнидан ўтишди”, дейди Сариева.
Маълумот ўрнида, Қирғизистон Республикасининг аҳолиси 6 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Мамлакатда жами 2231 та умумтаълим мактаби мавжуд.