...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Туркия билан Гуленга қарши курашда ҳамкорлик қиладими?


17:13, 09.08.2017 Олам
 1 940

Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Туркия Республикаси Анқара шаҳридаги “Чанкая” саройида Туркия-Қирғизистон ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилди.
 
Учрашувда Туркия Республикаси Қирғизистон ҳукуматидан Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи оқимига қарши кураш борасида бир қарорга келишини кутаётганини билдирган.
 
Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўртасида бўлиб ўтган музокараларда ушбу масала кўтарилди.
 
Анқарадаги “Чанкая” саройида ўтказилган ҳукумат раҳбарларининг суҳбатида, Гулен тарафдорлари фаолиятининг икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларга соя солишига асло йўл қўймаслиги лозимлиги таъкидланди.
 
ФЕТОга қарши кураш масаласида ҳамкорликни амалга оширишда Туркия томони Қирғизистон жавобини кутаётганини билдирган.
 
Аввалроқ, Туркиядаги ҳарбий тўнтариш вақтида Акинжи ҳарбий ҳаво базасини босиб олишда айбланган 486 нафар шахс устидан Анқарада суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Туркия Қирғизистон Фатхулла Гулен FETО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!