...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди


17:41, 18.01.2018 Олам
 3 129

Ўзбекистон фуқароларининг фожиали равишда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик телеграммасини йўллади.

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Ўзбекистон фуқароларининг фожиали равишда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.   
 
“Қирғизистон Республикаси халқи ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида фожиали равишда ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдираман. Ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлигимни ҳамда улар билан бирга эканлигимизни  етказишингизни сўрайман. Шунингдек, бошқа жабрланганлар ҳам тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Оғир йўқотиш қайғусига ҳамдардман”, деб таъкидланган телеграммада.
 
Бугун, 18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да “Самара-Чимкент”  автомобиль йўлида автобус ёниб кетди. Автобус салонида 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи бўлган. Фожиада фақат 5 киши тирик қолган. ОАВда ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани айтилмоқда. Ҳозирча марҳумларнинг шахси аниқланмади.

Теглар:Сооронбай Жээнбеков Автобус Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!