...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Президенти кўчкидан жабрланганларга ёрдам беришни буюрди


16:53, 29.04.2017 Олам
 2 232

Тахминларга кўра, кўчки оқибатида 24 нафар инсон ҳалок бўлган.

Қирғизистонда 10 та уй кўчки тагида қолиб кетгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик. Шунингдек, бу ҳақда мамлакатнинг ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
 
Айни пайтда офат содир бўлган жойга 182 нафар қутқарувчи, Қирғизистон Қуролли кучлари бош штабининг 100 нафар аскари, 50 нафар ИИБ ходими ва 15 нафар тез ёрдам вакиллари жалб этилган.
 
Қолган 40 та оилани ушбу ҳудуддан эвакуация қилиш ишлари бошланди. Қўшимча палаткалар тикилиб, зарурий гигиена воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
 
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев офатдан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш ҳақида фармон берди.


 
ФВВнинг таъкидлашича, ушбу хонадонларнинг эгалари жорий йилнинг март ойида вазирлик томонидан хавфсиз жойга кўчиш зарурияти ҳақида огоҳлантирилган эдилар. Лекин хонадон соҳиблари огоҳлантирилишларга бепарволик қилишган.
 
Тахминларга кўра, кўчки оқибатида 24 нафар инсон ҳалок бўлган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:офатдан зарар кўрганлар Кўчки Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!