Қирғизистон Бош вазири ҳам бельгиялик ҳамкасбига телеграмма йўллади.
“Қирғизистон Республикаси инсоннийликка зид ва мудҳиш терактларни кескин қоралайди ва шунга аминки, террористик ҳаракатларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди”, – дейилади Атамбаевнинг Бельгия қироли Флиппга йўллаган телеграммада.
“Президент теракт қурбонларининг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланган инсонларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қолади”, – дейди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев ҳам бельгиялик ҳамкасби Шарл Мишель номига ҳамдардлик телеграммаси юборди ва унда терроризмнинг тарқалиши бугунги кунда дунёнинг барча давлатлари учун хавф эканини айтиб ўтди.