Қирғизистон Республикасида янги ҳукумат шакллантирилмоқда.
Аввалроқ, Қирғизистон Парламенти янги Бош вазир номзодини тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 20 апрель куни Қирғизистон Жўқорғи Кенеши навбатдан ташқари йиғилишида мамлакат янги Бош вазири Муҳаммадкали Абилғозиев ўринбосарларини тайинлади. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.
Парламент қарорига кўра, қуйидагилар ўринбосар этиб тайинланди:
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Боронов Кубатбек Айилчиевич;
Бош вазир ўринбосари – Разоқов Жениш Парпиевич;
Бош вазир ўринбосари – Асқаров Замирбек Марипбаевич;
Бош вазир ўринбосари – Омурбекова Олтиной Сайитбекович.
Парламент депутатлари лавозимга тайинланганларни табриклаб, вазифаларини виждонан бажаришларига умид билдирдилар.
Маълумот ўрнида, Қирғизистонда Бош вазирга ишочсизлик билдирилган ва у ҳукумат билан бирга истеъфога чиққан эди.

Суннатилла Абдуллаев