Унга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилган эди.
Аввалроқ, Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги ҳукуматга мамлакат Парламенти – Жўқорғи Кенешнинг 101 нафар депутати ишончсизлик вотумини киритганини хабар берган эдик.
Бугун, 19 апрель куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков “Қирғизистон ҳукуматининг истеъфога чиқиши тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг “Kabar” ахборот агентлиги хабар қилди.
Сапар Исаков бошчилигидаги ҳукумат мамлакат Конституциясининг тегишли моддаларига асосан истеъфога чиқарилди.
Қирғизистон Президенти фармонига мувофиқ, янги ҳукуматнинг аъзолари тайинлангунига қадар амалдаги вазирлар ўз вазифасини вақтинчалик бажариб туради.

Икром Раҳмон