Ишончсизлик вотумини 101 нафар депутат имзолаган.
Қирғизистон Жўқорғи Кенешининг 101 нафар депутати мамлакат Бош вазири Сапар Исаковга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш учун овоз берди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг “Kabar” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Республика – Ата-Журт” фракцияи раҳбари Жиргалбек Турускулов Парламент мажлиси муҳокамасига Бош вазирга ишончсизлик вотуми киритиш масаласини қўйишни таклиф қилган.
Ўз навбатида ушбу таклиф “Ата-Мекен” фракцияси раҳбари Алмамбет Шикмаматов томонидан қўллаб-қувватланган.
15 дақиқа давом этган мажлисда ушбу вотумга керакли овозлар йиғилган ва тасдиқлаш учун қарор қабул қилинган.
Мазкур вотумдан келиб чиқиб, яқин кунларда ҳукумат қарори эълон қилиниши таъкидланмоқда.
Маълумот ўрнида, Сапар Исаков ҳукумати ўтган йилнинг 26 августида тасдиқланган эди.

Икром Раҳмон