Хабарда 26 январь куни об-ҳавонинг кескин даражада совуб кетиши айтилган.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайтида мамлакат аҳолисини камдан-кам кузатиладиган совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди.
Бу хабарда 26 январь куни об-ҳавонинг кескин даражада совуб кетиши айтилган. Кутилаётган совуқ натижасида автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизмати кўрсатиш соҳасида, шунингдек, чорва молларини яйловларда боқишда қийинчиликлар юзага келиши мумкинлиги таъкидланган.
Ушбу хабарда Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларида 26-29 январь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати – 40-45, кундузи – 28-33 даражагача пасайиши кутилаётгани келтирилган. Мамлакат пойтахти Бишкекда эса – 25-30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Обил Сафаров