...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайтганинг рост бўлсин! Гарет Бэйл “Реал”га фойда келтиришни бошлади


11:37, 29.11.2017 Спорт
 2 266

“Қироллик клуби” ўз майдонида Испаниянинг иккинчи дивизиони иштирокчиси “Фуэнлабрада”ни мағлуб эта олмади.

Бугун, Испания Кубоги мусобақасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган бир қатор жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
 
Жумладан, Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида Испаниянинг иккинчи дивизиони иштирокчиси “Фуэнлабрада” жамоасини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
 
Аммо, мадридликлар дастлабки ўйиндаги ғалаба эвазига мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўлланма олишди.
 
Эътиборли томони шундаки, “Реал” устози “Фуэнлабрада”га қарши деярли иккинчи таркибни майдонга туширди.
 
Сўнгги марта сентябрь ойида майдон юзини кўрган “қироллик клуби”нининг етакчиларидан бири Гарет Бэйл ўйиннинг 62-дақиқасида майдонга туширилди ва илк марта тўпга тегиши билан жамоадоши Борха Майоралнинг дастлабки голига ассистент вазифасини бажариб берди.
 
Борха Майоралнинг ўзи эса учрашувда дубль муаллифига айланиб, жамоасининг кейинги босқичга йўл олишига катта ҳисса қўшди.
 
29.11.2017. Испания “Қирол кубоги”, 1/16 финал босқичи.  
 
“Реал Мадрид” – “Фуэнлабрада” 2:2.
Голлар: Майораль (62, 70), - Милла (25), Портилья (89).
 
“Реал Мадрид”: Навас, Тео, Техеро, Начо, Хакими, Льоренте, Ковачич (Сеоане, 81), Оскар Родригес (Кесада, 75), Себальос, Фойласье (Бэйл, 62), Майораль.
 
“Фуэнлабрада”: Поль, Фран Гарсия, Ката Диас, Марреро, Баррозо (Диони, 61), Исмоил, Браво (Портилья, 69), Милла, Фрайле, Арнол (Керо, 79), Маркес.
 
Огоҳлантиришлар: Баррозо (58), Оскар Родригес (60), Ката Диас (83).
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бугун шунингдек, Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳам мусобақанинг 1/6 финал босқичида “Мурсия” жамоасини қабул қилади.
 
Маълумот ўрнида, “Барселона” – “Мурсия” учрашуви Тошкент вақти билан 23:30 да Испаниядаги “Ноу Камп” стадионида бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Фуэнлабрада Испания Қирол Кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!