...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Тошкент шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари мотоциклларда ҳаракатлана бошлади


09:43, 18.08.2017 Олам
 2 946

Сентябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган туристик тадбир доирасида 30 сентябрдан 7 октябргача ўтадиган халқаро экспедиция иштирокчилари Бойсун, Термиз, Шаҳрисабз, Бухорога борадилар.

1. Тошкент шаҳрида 18 августдан ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармасининг инспекторлари илк марта мотоциклларда ўз ишини бошлашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг июль ойида йўл-патруль хизматига мотоцикллар тақдим этилиши борасида буйруқ берган эди. Йўл-патруль хизмати ходимларининг мотоциклларда ҳаракат қилиш тизими Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ҳам йўлга қўйилади.
 
2. Хитойда илк интернет-суд иш бошлади. Унинг очилиш маросими Чжэцзян провинцияси Ханчжоу шаҳрида ўтказилди. Интернет-суд онлайн-савдо соҳасидаги фирибгарлик, онлайн қарздорлик, интернетда муаллифлик ҳуқуқи бузилиши каби ҳолатлар бўйича иш олиб боради. Суд соҳасидаги барча талаблар интернет-суднинг сайти орқали амалга оширилади. Суд эшитуви ва суд қарори онлайн тарзда видеотрансляция орқали эълон қилинади.
 
3. Американинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳри мэри Эд Мюррей Владимир Ленин ҳайкалини қайта таъмирлаш ҳақида буйруқ берди. Мюррей бу ёдгорлик хусусий ҳудудда жойлашган бўлса-да, қайта таъмирга муҳтож эканлигини таъкидлади.
 
4. Сентябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган туристик тадбир доирасида “Буюк Александр: Роксалина қалбига йўл” номли кўргазма очилади. 30 сентябрдан 7 октябргача ўтадиган халқаро экспедиция давомида иштирокчилар Бойсун, Термиз, Шаҳрисабз, Бухорога борадилар. Мазкур кўргазмада ўзбекистонлик рассомлар билан бирга юнонистонлик ҳамкасблари ҳам иштирок этади.

5. Жанубий Кореянинг Hyundai Motor компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришга эътибор қаратишни бошлади. Компания олис манзилларга ҳаракат қиладиган электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ортиши ҳақида хабар қилди. Компания 2021 йилда Genesis автомобилининг янги моделини тақдим этишни мўлжаллаган. Мазкур машина бир марта қувват олганидан сўнг, 500 км масофани босиб ўта олади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Ўзбекистон Тошкент Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!