...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Қирғизистондаги йирик ЙТҲда 8 қурбон, жазоланган 210 минг мансабдор


10:20, 20.07.2017 Олам
 3 651

АҚШнинг 2018 молиявий йил учун бюджет лойиҳаси тасдиқланди.

1. Қирғизистоннинг Бишкек-Ўш автомагистралида йирик ЙТҲ содир бўлди. Хабарларга қараганда, МАН русумли юк ташувчи автомобиль 2 та машина билан тўқнашган. Воқеа оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди. Яна 2 киши яраланди.


 
2. АҚШ вакиллар палатасининг бюджет қўмитаси 2018 молиявий йил учун мўлжалланган бюджет лойиҳасини тасдиқлади. АҚШда келаси молиявий йил 2017 йил 1 октябрда бошланади.
 
3. Мексика пойтахтида очиқ фазога илк парвоз қилган россиялик фазогир – Юрий Гагарин бюсти ўрнатилди. Музейга ўрнатилган бюст очилишида Россиянинг Мексикадаги элчиси Эдуард Малаян, Мексика космик агентлиги раҳбарияти, Мехико атроф-муҳит вазири иштирок этди.
 
4. Хитойда 2017 йилнинг илк 6 ойида 210 минг нафар мансабдор шахс турли қоидабузарликлар учун жазоланди. Уларнинг 38 нафари вазирлик, маъмурий провинцияларда юқори лавозимларни эгаллаган мансабдорлар экани айтилмоқда. Айни вақтда расмий Пекин хорижда қочиб юрган ва жазо тайинланган мансабдорларни Хитойга қайтариш бўйича чет мамлакатлар билан муҳокамалар ўтказмоқда. 
Дурдона Расулова 
Фото: КNеws

 

Теглар:Қайноқ хабарлар Қирғизистон АҚШ Юрий Гагарин Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!