Венесуэладаги ҳужум 4 кишининг яраланишига сабаб бўлди.
1. Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Маосянь уездида 100 дан ортиқ киши сув кўчкиси оқибатида юзага келган вайроналар остида қолиб кетди. Сув тошқини эса тинимсиз ёмғир сабаб авж олган. 40 тага яқин уй кўчки остида қолди.
2. Венесуэлада бир гуруҳ маҳаллий аҳоли парламент биносига ҳужум уюштиришди. Тахминларга кўра, улар президент Николас Мадуро тарафдорлари бўлишлари мумкин. Ҳужум сабаб 4 киши яраланди, бинога иқтисодий зарар етди.
3. Тошкентда шахмат бўйича Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий саралаш мусобақаси ўтказилмоқда. 7-турдан сўнг эркаклар ўртасида бўлиб ўтаётган беллашувларда Петр Костенко (Қозоғистон) ва Муҳаммад Ҳусанхўжаев (Тожикистон) бир хил – 5,5 очко билан етакчилик қилмоқда. Хотин-қизлар ўртасида Гулруҳбегим Тоҳиржонова барча рақибаларидан устунлигини яққол намоён этяпти. Гулруҳбегим 7 имкониятдан 6,5 очко тўплаган. Мусобақа давом этмоқда.
4. АҚШ президенти Дональд Трамп овоз бериш комиссияларини киберҳужумлардан ҳимоя қилиш усулларини жорий этмоқчи. Оқ уй расмий вакили Шон Спайсернинг айтишича, Дональд Трамп бунинг учун 2 та йўлни тасдиқлаган. Улардан биринчиси – унинг миллий хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси сайлов тизими, қолаверса, бошқа соҳаларнинг назорати билан шуғулланади. Иккинчиси эса сайлов жараёнини кузатиб борувчи махсус гуруҳ ташкил этилади.

Дурдона Расулова