Лондон полицияси 10 июнга ўтар кечаси терактга боғлиқ хабарни маълум қилди.
2. Лондон полицияси 10 июнга ўтар кечаси терактга боғлиқ хабарни маълум қилди. Унга кўра, номаълум кимса Рассел-Сквер метроси бекатида 20-30 ёшлар атрофидаги эркакни пичоқ билан яралаган. Ҳозирда жабрланувчининг аҳволи ўртача ҳолатда бўлиб, полиция жиноятчини қўлга олган.
3. Болгария қуролли кучларига тегишли ўқув-машғулоти ўтайдиган вертолёт Қора денгиз қирғоқларида ҳалокатга учради. Вертолёт командири қаттиқ жароҳат олиш оқибатида қурбон бўлди. Ундан ташқари, яна икки киши жиддий жароҳат билан шифохонага етказилган.
4. Ироқнинг Ал-Мусайиб шаҳрида бўлиб ўтган портлаш натижасида 31 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланган. Аввалроқ, қурбонлар сони 21 нафарни ташкил этганди, ҳозирги вақтга келиб, улар 10 нафарга ортди.
“Портлаш қурилмасини ўзига жойлаган худкуш-террорчи Ал-Мусайиб шаҳрининг бозорларидан бирида ўзини портлатган. Кейинчалик террорчининг аёл кишилиги аниқланди”, дейилади хабарда.
5. Бугун, 10 июнь куни Ливан хавфсизлик хизмати ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор бўлган жиноятчиларни қўлга туширди. Ливан ҳукумати улар ичида Яман, Фаластин ва Сурия фуқаролари борлигини тасдиқламоқда. Гумондорлар яқин кунларда бир нечта терактлар содир этиш режалари борлигини тан олишди ва улар устидан яна сўроқ ишлари давом эттирилмоқда.