...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Мадуро ўзини Саддам Ҳусайнга ўхшатди, Шотландияда орол сотувга қўйилди


09:56, 15.07.2017 Олам
 2 425

Шотландияда сотувга қўйилган орол 4,25 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.

1. Гавайи оролларининг пойтахти Гонолулу шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин келиб чиқди. Ёнғин бинонинг 26-қаватида юзага келган. Кейинроқ 25-қаватга ҳамда тепадан 28-қаватгача олов қуршаб олган. Воқеа оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди. 2 киши газдан заҳарланиб, шифокорлар ёрдам кўрсатишган. Оловни бартараф этиш учун ўт ўчириш хизматининг 100 ходими жалб этилган.
 
2. Хитойнинг Цзилинь провинциясида тинимсиз ёмғир туфайли 8 киши ҳаётдан кўз юмди, яна бир киши бедарак йўқолди. 2 кундан бери тинмаётган шаррос ёмғир 120 минг кишини эвакуация қилишга олиб келди. Умумий ҳисобда 320 минг киши ҳалокат ҳудудида қолиб кетган.
 
3. Венесуэла президенти Николас Мадуро ўзини Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайнга ўхшатди. Бу ҳақда у телевидениедаги чиқиши вақтида эфир орқали айтган. Венесуэлада апрель ойидан буён оммавий намойишлар ўтказилмоқда. Намойишчилар Олий суд аъзоларининг истеъфосини талаб қилишмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, митинглар сабаб 90 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.
 
4. Шотландиядаги майдони 1,8 минг гектардан ортиқ бўлган майдонга эга орол сотувга қўйилди. Орол 4,25 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Алва оролининг узунлги 12,07 км, кенглиги 4,02 км. Маълумотларга қараганда, орол илк марта 70 йил деганда сотувга қўйилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Гавайи Хитой Венесуэла Шотландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!