...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Жорж Клуни суриялик болаларга пул ажратди, Ҳиндистонда укасига “ҳомиладор” бўлган чақалоқ туғилди


09:53, 01.08.2017 Олам
 5 047

Актёр Жорж Клунининг хайрия фонди ва ЮНИСЕФ жамғармаси Ливандаги Сурия қочоқларига мўлжалланган мактабларга 2,25 миллион доллар ажратади.

 
1. Лос-Анжелес Халқаро олимпия қўмитаси билан келишувга биноан 2028 йилда ёзги Олимпия ўйинларини қабул қиладиган бўлди. ХОҚ июль ойида ўйинларни ўтказиш учун 2 шаҳар номзодини тасдиқлаган эди, бу: Париж ва Лос-Анжелес. Париж 2024 йилги Олимпия ўйинларини қабул қиладиган бўлди.
 
2. Актёр Жорж Клунининг хайрия фонди ва ЮНИСЕФ жамғармаси Ливандаги Сурия қочоқларига мўлжалланган мактабларга 2,25 миллион доллар ажратади. Бу эса жорий йилда ўқишга бормаган 3 мингга яқин қочоқ-ўқувчиларнинг таълим олишига шароит яратади. Хабарларга кўра, айни пайтда Ливанда 200 мингга яқин қочоқ боланинг таълим олишга имконияти йўқ.
 
3. Америка ҳарбийлари Шимолий Кореянинг сувости кемалари кутилмаганда фаоллашганини аниқлашди. Бу эса навбатдаги ракета синовидан дарак беради. Ҳарбийлар ракета юқори босим остида кема орқали 30 июль куни учирилиганлигини тахмин қилишмоқда.
 
4. Стэнфорд университети биологлари сурункали чарчоқни касаллик деб ҳисоблашга олиб келувчи оқсиллар тўпламини аниқлашди. Мутаҳассислар аввал чарчоқни хасталик деб қарашмаган бўлса, бугунги кунда уни касаллик деб аташга бир қатор асослар борлигини таъкидлашди. Уйқусизлик, чарчоқ ва бош оғриғи ана шу хасталик аломатларидир.
 
5. Ҳиндистонда янги туғилган чақалоқ қорнида ривожланмаган эгизак укаси билан дунёга келди. Хабарларга кўра, чақалоқнинг қорнидаги ҳомиланинг узунлиги тахминан 7 см, оғирлиги 150 гр бўлиб, унинг мия, қўл ва оёқлари шаклланишга ҳам улгурган. Шифокорлар бола қорнидаги эмбрионни олиб ташлашга муваффақ бўлишди. Ҳозирда чақалоқнинг саломатлиги қониқарли даражада. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар ЮНИСЕФ Жорж Клуни Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!