Шаҳриёр Алам бошчилигидаги делегация Тошкент, Бухоро ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига сафар уюштиради.
2. Одессада 1754 киши табиий газ, электр энергиясини тежамкорлик билан ишлатгани учун мукофот пули олади. Ҳукумат субсидия монетизацияси дастури орқали аҳолини ресурслардан унумли фойдаланишга жалб қилмоқчи. Мукофот пули газ ва электр энергиясидан фойдаланиш даражасига қараб, 700 гривенгача берилиши мумкин.
3. Франция халқининг катта қисми бир неча ой аввал президент лавозимини эгаллаган Эммануэль Макроннинг сиёсатидан норози. Бу борада ўтказилган сўровнома натижасига кўра, 62 фоиз иштирокчи мамлакат раҳбари фаолиятини маъқулламаган, 37 фоизи эса бунга акс жавоб берди. Қолганлар жавоб беришга иккиланди. Сўровнома 8 августдан 10 августгача ўтказилди.
4. 16 август куни Вашингтонда АҚШ, Канада ва Мексика NAFTA – эркин савдо ҳудуди борасида муҳокамаларни бошлади. Йиғилишда иштирок этган АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур келишув унинг мамлакатига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилди. Бу келишув сабаб Америка саноати кўплаб заводларни Мексикага кўчирди, натижада АҚШ юз минглаб иш ўрнидан маҳрум бўлди. Бу галги муҳокамалар 2018 йилгача давом этиши кутилмоқда. Мулоқотнинг иккинчи тури Мексикада ўтказилади.
5. “Forbes” журнали жаҳоннинг энг кўп даромад олувчи актрисаларини аниқлади. Унга кўра, Эмма Стоун рўйхатнинг биринчи поғонасидан жой олди. Актриса сўнгги йилда 26 миллион доллар ишлаб топган. Иккинчи ўринни ундан 500 минг доллар кам маблағ билан Женнифер Энистон банд этди. 48 ёшли актриса асосий даромадни реклама орқали олади. Учинчи ўринни Женнифер Лоуренс якунлади. Актриса 24 миллион доллар даромад олган. Рўйхатдан шунингдек, Меличча Маккарти, Мила Кунис, Эмма Уотсон, Шарлиз Терон жой олди.