ИШИД терактларни деярли ҳар куни содир этиши ҳақида хабар берган.
2. Шунингдек, бугун, 9 июнь куни АҚШнинг Атланта шаҳрида мактаб ўқувчиларини ташиб кетаётган автобус ҳам ағдарилиб кетган. Натижада 20 киши жароҳат олган, улардан беш нафарининг аҳволи жуда ҳам оғир.
3. Бугун, 9 июнь куни ИШИД террорчилик гуруҳи бир нечта мамлакатларда янги терактлар содир этилиши ҳақида огоҳлантириш берди. Асосан, ИШИД АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Канада, Бельгия ва Австралияда терактлар режалаштирилаётганини билдирди. Маълум бўлишича, терактлар деярли ҳар куни содир этилади.
4. Кеча, 8 июнь куни тонгда Сомали республикаси шимоли-ғарбида жойлашган Аф-Урур шаҳрига “Аш-Шабаб” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан ҳужум уюштирилди. Маълум бўлишича, жангарилар шаҳарни назорат остига олишмоқчи бўлишган вақтда 61 нафар ҳарбий хизматчи отиб ўлдирилган. Мамлакат ҳукуматининг шаҳар билан алоқаси узилгани сабаб қурбонлар сони яна кўпайган бўлиши мумкин.
5. Кеча, 8 июнь куни Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳри қирғоқларига кучли бўрон ҳодисаси кузатилди. Шамол ва момақалдироқ натижасида соҳил бўйлаб ёнғинлар юз берди, чақмоқ чақиши туфайли юз берган ёнғинларда эса саккиз киши ҳалок бўлган. ЖАР президенти Жейкоб Зума воқеа сабаб Дурбандаги бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро анжуманда иштирок этмасликка қарор қилди.