Бортида 214 нафар ҳарбийлари бўлган Туркия ҳарбий кемаси Доҳа шаҳрининг жануби-шарқидаги Хамид портига етиб келди.
Бортида 214 нафар ҳарбийлари бўлган Туркия ҳарбий кемаси Доҳа шаҳрининг жануби-шарқидаги Хамид портига етиб келди.
Шуни маълум қиламизки, Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва Миср халқаро террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узган эди.
Қувайт Давлати Қатар ва Араб оламининг бошқа мамлакатлари билан алоқаларда ўртакашлик вазифасини ўтамоқда.
Қатарга нисбатан қўшниларининг 13 та талабини бажариш тўғрисидаги 10 кунлик ультиматум қўйилган эди. Бироқ Қатар айбловларни рад этиб, хорижий давлатлар билан муносабат ўрнатишга тайёр эканлигини билдирди.
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар билан боғлиқ инқирозни бартараф этиш мақсадида Форс кўрфази давлатларига хизмат сафари уюштирган эди.