Маврикия Қатар билан сиёсий ва дипломатик алоқаларни узган иккинчи ноараб давлати бўлди.
Шарқий Африка оролларида жойлашган Маврикия Республикаси 5 июнь куни 6 та араб давлатидан кейин террорчилик ва экстремизмни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатганликда айбланаётган Қатар давлати билан дипломатик алоқаларни узганини тасдиқлади. Маврикия Қатар билан сиёсий ва дипломатик алоқаларни узган иккинчи ноараб давлати бўлди. Аввалроқ Мальдив Республикаси ҳам Қатар билан алоқаларни узганини эълон қилганди.
Мамлакатлар ҳукуматларининг Қатар билан алоқани узишига Доҳанинг “Ал-Қоида” ва ИШИД каби террорчилик гуруҳларига молиявий тарафдан ёрдам бергани асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.