...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатар 24 та “Тайфун” қирувчи самолётини сотиб олади


16:56, 18.09.2017 Олам
 2 230

Қатар ОАВ тарқатган хабарга кўра, Қатар мудофаа вазири Ҳолид ал-Аътия ва Англия мудофаа вазири Майкл Фэллон пойтахт Доҳа шаҳрида учрашишган.

Қатар Англия билан 24 дона “Тайфун” (Eurofighter Typhoon) қирувчи самолётларини сотиб олишга келишиб олди. Бу ҳақда “Dawn.com” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, Қатар мудофаа вазири Ҳолид ал-Аътия ва Англия мудофаа вазири Майкл Фэллон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида учрашишган.
 
Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирлари Яқин Шарқдаги ижтимоий ва сиёсий вазиятни муҳокама қилган. Бундан ташқари, томонлар терроизмга қарши курашишда ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.
 
Маълумот учун, “Тайфун” (Eurofighter Typhoon) Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган бўлиб, жуда кўп ҳарбий имкониятларга эга икки двигателли ва делта қанотли қирувчи самолётдир.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Қатар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!