...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қарийб олтмиш йилдан сўнг минг йиллик ноёб китоб нашрдан чиқди


09:57, 21.07.2017 Жамият
 2 866

“Девону луғатит-турк”нинг ўзбекча таржимасини тайёрлашда асарнинг илк қўлёзмасига таянилган.

Кеча, 20 июль куни Миллий матбуот марказида Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган иккита ноёб китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
 
Тақдим этилган биринчи китоб жорий йилнинг июнь ойида академик Неъматуллоҳ Иброҳимов таҳрири остида 100 000 дан ортиқ сўз ва иборани ўз ичига олган, оригинал манбалар асосида тузилган “Ал-Қомус” номли тўрт жилдли янги арабча-ўзбекча қомусий луғатнинг биринчи жилдидир.
 
“Ал-Қомус” луғати араб тилининг чуқур билимдонлари, кўплаб асарлар ва таржималар муаллифлари, халқаро мукофотлар совриндорлари бўлган етук мутахассислар томонидан беш йил давомида тузилган.
 
Иккинчи йирик манба XI асрда яшаб ижод этган аллома Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит-турк” (“Туркий сўзлар девони”) китоби ҳам кенг китобхонлар оммасига туҳфа этилди.
 
Ўзбек илмидагина эмас, дунё туркшунослигида ҳам эътироф этилган “Девону луғатит-турк”нинг ўзбекча таржимаси 1960 йилда нашр этилган бўлса, мазкур китоб қарийб олтмиш йилдан кейинги янги нашр ҳисобланади. Уни тайёрлашда асарнинг илк қўлёзмасига таянилган.
 
Анжуманда академиклар, олимлар, дин арбоблари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди ва ушбу икки ноёб китоб байрам сифатида кутиб олинди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Девону луғатит-турк Ал-Қомус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар