...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пётр Каримов судда ютқаздими? Унинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарши даъвоси тўхтатилди


14:37, 25.10.2018 Олам
 5 771

Пётр Каримов Москванинг Твер судига мурожаат қилганди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига қарши иши тўхтатилди. Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари расмий порталидаги маълумотлар шундан дарак бермоқда.
 
Фуқаролик ишлари бўйича Тверь тумани судининг раиси Денис Иванов даъвогар ва жавобгар томонидан судгача бўлган келишув битими тузилгани ва тарафларнинг келишуви тўғрисидаги хужжат судга тақдим этилгани сабабли мазкур иш тўхтатилганини эълон қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилганди.
 
Даъво аризаси қуйидагича мазмунда топширилган: “тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар”.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пётр Каримов Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!