Пётр Каримов Москванинг Твер судига мурожаат қилганди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тверь тумани судининг раиси Денис Иванов даъвогар ва жавобгар томонидан судгача бўлган келишув битими тузилгани ва тарафларнинг келишуви тўғрисидаги хужжат судга тақдим этилгани сабабли мазкур иш тўхтатилганини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилганди.
Даъво аризаси қуйидагича мазмунда топширилган: “тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар”.