Таъкидланишича, бунга махсус комиссия тузилган ва ҳозирда ушбу маросимнинг ташкилиш қисмлари бошлаб юборилган.
Россия қонунчилиги бўйича янги сайланган Президент инаугурацияси жорий йилнинг 7 майига белгиланган.
Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Президент қасамёди одатдагидек Москвадаги Кремль мажмуасининг Андреевский залида ўтказилади.
Бироқ бу сафар маросим анча дабдабали бўлади. Яъни унда иштирок этувчилар учун қўшимча жойлар ташкил қилинади.
Маълум бўлишича, Президент Путин мазкур маросимда кўнгилли ёшлар ва қизиқувчилар ташрифини ташкиллаштиришни илгари сурган. Унга кўра, маросим Кремль майдонини қамраб олиши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, бунга махсус комиссия тузилган ва ҳозирда ушбу маросимнинг ташкилиш қисмлари бошлаб юборилган.