Россия давлат раҳбари хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасига ташриф уюштиради.
Путин Пекин шаҳрида 14-15 май кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли Саммити”да иштирок этиши режалаштирилган. Хитой раҳбари Си Цзиньпин эса жавоб учрашув билан йилнинг иккинчи ярмида Москвага ташриф буюриши мумкинлиги айтилади манбада.
Етакчи кучларнинг ўзаро алоқалари йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Шунингдек, бу йил Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Хитой ҳукумат раҳбарининг ўринбосари ўртасида ҳамда икки давлат Мудофаа вазирлари ўртасида бир нечта мулоқотлар бўлиши режалаштирилган.