...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги савдо марказида хорижлик ўлгунича калтакланди


15:41, 23.12.2016 Олам
 3 463

Савдо марказида ўлик ҳолда топилган эркакни уч нафар номаълум шахс калтаклагани маълум бўлди.

22 декабрь куни тунда Россия пойтахтининг Люблино туманидаги “Москва” савдо марказида чет эл фуқаросининг калтакланган танаси топилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, бу шахс Хитой фуқароси бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Савдо марказида ўлик ҳолда топилган эркакни уч нафар номаълум шахс калтаклагани маълум бўлди. Улар қора рангли устбоши ва ҳарбийлар оёқ кийимини кийиб олган бўлган.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ушбу воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда. Жиноят қилган шахслар қидирувга берилган.
 
Хитой Халқ Республикасининг Россиядаги элчихонаси қурбоннинг Хитой фуқароси эканини тасдиқлади. Элчихона ҳалок бўлган фуқаронинг яқинларига хабар юборди ва жасадни Хитойга юборишни ташкиллаштирмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!