...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин “Ипак йўли Саммити”да иштирок этиш учун Хитойга боради


17:00, 09.02.2017 Олам
 2 174

Россия давлат раҳбари хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасига ташриф уюштиради.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин жорий йилнинг май ойида Хитойга хизмат ташрифини уюштириши кузатилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андрей Денисов хабар берди. 

Путин Пекин шаҳрида 14-15 май кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли Саммити”да иштирок этиши режалаштирилган. Хитой раҳбари Си Цзиньпин эса жавоб учрашув билан йилнинг иккинчи ярмида Москвага ташриф буюриши мумкинлиги айтилади манбада. 

Етакчи кучларнинг ўзаро алоқалари йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Шунингдек, бу йил Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Хитой ҳукумат раҳбарининг ўринбосари ўртасида ҳамда икки давлат Мудофаа вазирлари ўртасида бир нечта мулоқотлар бўлиши режалаштирилган. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Россия-Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!