...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Японияга нега ташриф буюрмоқчи?


15:19, 08.12.2016 Олам
 3 877

Декабрь ойи бошида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин 15-16 декабрь кунлари Японияга сафар қилишини айтган эди.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг Японияга расман ташриф буюришини маълум қилди. Сиёсатчиларининг айтишича, Путин Японияга 15-16 декабр кунлари сафар қилади. Россия раҳбари Токио ва Нагатога бориши айтилмоқда. Бу ҳақда “Rbc.ru” хабар бермоқда.  Ташриф доирасида Путин Япония Бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув ўтказади.
 
Япония Ташқи ишлар вазирлигида икки давлат раҳбарларининг учрашуви кейинги ҳамкорлик учун ижобий таъсир ўтказиши кутилмоқда. “Президент Путиннинг ташрифи келгусида  Япония-Россия муносабатларининг ривожланишига имкон яратади”, деб ёзилган Япони Ташқи ишлар вазирлиги тайёрлаган пресс-релизда.
 
Декабрь ойи бошида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин 15-16 декабрь кунлари Японияга сафар қилишини айтган эди. Мамлакат раҳбарининг расмий вакилининг сўзларига кўра, ушбу сафар чоғида таъсир доираси кенг бўлган ҳужжатлар имзоланади.
 
“Бу мавҳум эмас, балки мутлақо мустақил суҳбат, мутлақо ҳақиқий ҳужжатлар бўлади. Икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномаси имзолаш имкони туғилади”, деб таъкидлади Дмитрий Песков.
 
Аввалроқ, 2 декабрь куни Россияга Япони Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ташриф қилган эди. Дастлаб у мамлакат президенти Путин билан учрашди. Кейинги куни Япониялик сиёсатчи Россия Ташқи ишлари вазири Сергей Лавров билан музокаралар олиб борди.
 
Россия ташқи ишлари вазирининг айтишича, ҳамкорликдаги лойиҳалар кучга кирганидан сўнг Россия-Япония муносабатлари янги даражага кўтарилади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Япони Владимир Путин Синдзо Абэ Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Yodgor
17:46 08.12.2016

деб ёзилган Япони Ташқи ишлар вазирлиги тайёрлаган пресс-релизда. Yaxshi yozipti Yaponi))))



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!