Суҳбат давомида Владимир Путин Германия канцлерига Сурия ҳудудидаги, хусусан, Алепподаги террорчилардан озод бўлган тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиши ҳақида айтган.
Владимир Путин Германия канцлерига Сурия ҳудудидаги, хусусан, Алепподаги террорчилардан озод бўлган тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиши ҳақида айтган. Бундан ташқари, Россия раҳбари Меркелни Украинанинг ички можароларини бартараф этиш учун Киев 2015 йил 12 февралдаги Минск шартномаларини бажариши бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга чақирди.
Шунинг учун, Путин Киев Донбасснинг аҳоли яшайдиган ҳудудларидаги портлатишларни тўхтатиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Путиннинг фикрича, Киев Шарққа нисбатан иқтисодий-ижтимоий чекловларни бекор қилиши ва Донецк ва Луганск вилоятлари билан музокара олиб бориши лозим.
Кремлнинг тасдиқлашича, телефон суҳбати Германиянинг ташаббуси билан уюштирилган.
Аввалроқ, Меркель Россияга қарши санкциялар муддатини чўзиши ҳақида маълум қилган эди. Санкцияларни бекор қилиш учун Украина бўйича Минск шартномасини бажарилиши кераклиги айтилмоқда.