Владимир Путин ва Россия фуқаролари ўртасида жонли мулоқот ўтказилмоқда.
“Тўғридан-тўғри мулоқот”да Россия фуқаролари президент Владимир Путинга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишлари мумкин.
Бу йилги савол-жавоб мавзулари, асосан мамлакатдаги иқтисодий аҳвол, ижтимоий ва маиший муаммолар бўлиши кутилган эди.
Россиялаиклар йўларнинг аҳволи, спорт, туризм соҳаларига доир саволлар йўлламоқдалар. Бундан ташқари, Путиннинг шахсий ҳаёти билан қизиққанлар ҳам топилмоқда. Фуқаролар давлат раҳбаридан Туркия билан муносабатлар ҳақида ҳам сўрадилар. Бунга жавобан, Путин Туркия Россиянинг дўсти эканлиги ва икки давлат келажакда яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўйишини айтди.
Россия президенти мамлакатдаги иқтисодий инқироз ҳақида гапирар экан, ҳозирги кундаги Россияда ЯИМ ҳажми 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидаги ҳолатдан анча яхшироқ эканини таъкидлади.