Путин ушбу воқеа теракт бўлиши мумкинлигини инкор этмаган.
Ҳозирда Петербург метроси тўлиқ ёпиб қўйилди. Россия ОАВ хабар беришича, Путин ушбу воқеа теракт бўлиши мумкинлигини инкор этмаган. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва 50 нафарга яқин одам жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, бир соатлар олдин Санкт-Петербургда метросидаги вагонга ўрнатилган иккита портловчи мослама ишга тушиб, йирик портлаш содир бўлганди.