...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Россиянинг кучи нимадалигини айтди


18:24, 05.10.2016 Олам
 6 330

Путиннинг сўзларига кўра, давлатнинг кучини ташкил қилувчи барча нарса мамлакат мустақиллигини асраш учун зарур ҳисобланади.

Россия президенти Владимир Путин янги Думанинг биринчи йиғилишидаги сўзлаган нутқида Россия кучи фақатгина табиий бойликлар ва ўзини мудофаа қилиш салоҳияти эмас, балки фуқороларининг бирдамлигида, деди. Бу ҳақда “ Gazeta.ru” ёзмоқда.
 
“Ҳар бир миллат ва мамлакат кучли бўлиш ҳуқуқига эга эканига ишонаман. Шунингдек, биз кучли ва катта таъсирга эга бўлишга уринмаймиз, ҳеч қачон кимгадир зўравонлик қилмаганмиз ва бундай ниятимиз ҳам йўқ”, дейди Путин.
 
Россиянинг кучи, албатта, ўз орамизда, у ҳалқимизда, бизнинг анъанамиз ва маданиятимиз, иқтисодиётимиз, мудофаа салоҳиётимиз, улкан ҳудудимиз ва табиий ресурсларимизда. Лекин энг муҳими, сўзсиз, ҳалқимизнинг бирдамлигидадир”, дейди давлат раҳбари.
 
Путиннинг сўзларига кўра, давлатнинг кучини ташкил қилувчи барча нарса мамлакат мустақиллигини асраш учун зарур ҳисобланади.
Зуҳра Одилова

Теглар:Владимир Путин Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!