...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилиялик бодибилдер ташқи қиёфаси учун соғлиғидан кечмоқда


17:45, 05.10.2016 Спорт
 5 651

Шифокорларнинг огоҳлантиришларига қарамай, бодибилдер мушакларига ёғ қуйишда давом этмоқда.

Айни вақтда 48 ёшда бўлган Валдир ўта оғриқли Синтол ёғини мушакларига қуяётганига аслида 5 йил бўлган. Болалигида нимжон бўлиб ўсган Вадир келажакда кучли ва бақувват бўлишни орзу қилгани сабабли ҳам бодибилдер бўлиб етишганини айтади.
 
Мушакларга Синтол қуйила бошлаганидан бери, Валдирнинг вазни 25 килограммга ортди, деб ёзади “Metro”.
 
“Кўчада мени “He-Man”  - махлуқ, деб чақиришади ва бу менга жуда ёқади. Ўз вақтида мен кераксиз ишлар билан банд бўлганман, аммо бир куни ҳаётимни бу тарзда давом этишидан даҳшатга тушиб, ўзимни-ўзим енгишга сўз берганман. Мен ўз орзумга етдим. Ҳозирги кўринишимдан кўнглим тўлаяпти. Албатта, дўстлар, шифокорлар менга мушакларга Синтол юборишнинг хавфлари, бу иш яхшиликка олиб келмаслигини бот-бот такрорлашмоқда, бироқ бу менинг танловим. Эндиликда мен ана шу кўринишим орқали пул топиш истагидаман”, дейди Валдир.
Умида Якубова
 

Теглар:Бразилия Бодибилдер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!