Владимир Путин Рим папасига чин юракдан соғлик-саломатлик, хотиржамлик ва янги муваффақиятлар тилаган.
“Сизнинг маданиятлар ва динлараро муносабатларни, юксак маънавий ва аҳлоқий қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган самарали фаолиятингиз миллионлаб кишиларнинг ҳурматини қозонди”, дейилади Путиннинг табрик сўзида.
Путин ўз телеграммасида Рим папасининг амалга ошираётган чора-тадбирлари Ватикан ва Россия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда қўл келаётганини таъкидлаган.
“Сиз олиб бораётган чора-тадбирлар туфайли проваслав ва католик жамоати ўртасида ижобий бурилиш ясалди, шунингдек, Россия ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлади”, дейди Россия раҳбари.
Бундан ташқари, Путин Ватиканда 2013, 2015 йилларда бўлиб ўтган Рим папаси билан суҳбатни ҳам эслатиб, яқин орада яна бир бор учрашиш нияти борлигини маълум қилган.
Владимир Путин Рим папасига чин юракдан соғлик-саломатлик, хотиржамлик ва янги муваффақиятлар тилаган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Италияда ўтказилган ХII “Читта ди Пезаро” халқаро мусиқа танловининг “Миллий куйлар” йўналишида, шунингдек, “Мусиқа учун Ди Фердинандо” ва Витторио Ливи номидаги халқаро танловларнинг бош мукофотларини қўлга киритган ўзбекистонлик созанда Иззатилла Тошкенбоев Рим папаси билан учрашиб, унга ўзбек дўпписини ҳадя этгани хақида хабар берган эдик.
Ўшанда ёш созанда чанг асбобида мусиқани зўр маҳорат билан ижро этгани боис Рим папаси ўз таассуротини изҳор этгани ҳолда ўзбек мусиқачиси билан шахсан танишди. У Иззатилла Тошкенбоев тақдим этган ўзбек дўпписини эсдалик совға сифатида қабул қилган эди.