...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда аскарлар бўлган автобус портлатилди


10:34, 18.12.2016 Олам
 3 692

Террорчилик ҳаракати оқибатида 13 нафар аскар қурбон бўлди,55 нафари яраланди.

17 декабрь куни эрталаб Туркиянинг Қайсари шаҳрида навбатдаги теракт содир этилди. Аскарлар бўлган автобус тўхтаб турган ойда портловчи восита ўрнатилган автомобиль портлаб кетди. Бу ҳақда “Haberturk” маълум қилди.
 
Воқеа жойига дарҳол тез ёрдам хизмати вакиллари етиб келишди. Террорчилик ҳаракати оқибатида 13 нафар аскар қурбон бўлди, яна 55 нафари турли тан жароҳатлари олди.
 
Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим маҳаллий телевидениега интервью берар экан, бу портлашни худкуш-террорчи амалга оширганлигини айтиб ўтди.
 
Баъзи манбаларда бу терактни Туркиядаги Курдистон ишчи партияси содир этганлиги хабар қилинмоқда. Бу борада ҳозирча расман маълум қилинмади.
 
Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь куни Истанбул шаҳрининг Бешиктош туманида ҳам кетма-кет икки марта портлаш содир этилганди. Бу теракт курдлар томонидан уюштирилганлиги аниқланганди. Ўшанда содир бўлган террорчилик ҳаракати сабаб 39 киши ҳаётдан кўз юмганди. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Туркият 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!