...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин қуроллар бўйича АҚШ билан муҳокамага тайёрлигини билдирди


11:13, 10.03.2018 Олам
 4 017

Путин АҚШ президентининг муҳокамага келишига йўл қўймайдиган кучлар борлигини таъкидлади.

Россия Президенти Владимир Путин ҳар қандай шароит ва вақтда АҚШ билан барча масалалар юзасидан, хусусан, ракета муҳокамасини ҳам гаплашишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Путин журналистларга берган интервьюси давомида қуйидагиларни таъкидлади:
 
“Келинг, хотиржам ўтириб саволларни муҳокама қиламиз. Менимча АҚШнинг ҳозирги президенти ҳам буни хоҳлайди, бироқ бунга йўл бермайдиган кучлар бор. Биз ҳар қандай масала бўйича ҳар қандай шароитда, хусусан, ракета синовлари, кибер майдон ва терроризмга қарши кураш масаласида гаплашиб олишга тайёрмиз”.
 
Аввалроқ, Путин Россия Федераль Мажлисига қилган мурожаатида дунёда ҳали ятарилмаган “Сармат” ракета тизимининг сув ости ядровий хусусиятлари ва “Кинжал” лазер авиякомплексини намойиш қилганини хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Россия Сармат Кинжал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!